1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Толибон” етакчилари мамлакатни тарк этишга тайёрланмоқда – ОАВ

Ҳайбатуллоҳ Охундзода қароргоҳини тарк этгани ва унинг қаердалиги номаълумлиги билдирилди.

“Толибон” етакчилари мамлакатни тарк этишга тайёрланмоқда – ОАВ

Афғонистон матбуотида тарқатилган хабарларга кўра, “Толибон” ҳаракати раҳбарияти мамлакатдан чиқиб кетишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда маҳаллий “AFG Times” нашри маълумот берган.

 

Хабарларда айтилишича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўнгги баёнотларидан кейин вазият кескинлашган. Трампнинг “Толибон”ни Баграм ҳаво базасини Вашингтонга топширишга мажбурлашга уриниб, рад жавоби олгани ва шундан сўнг ҳаракат етакчиларини қаттиқ огоҳлантиргани қайд этилмоқда.

 

Манбаларга кўра, “Толибон” олий раҳнамоси Ҳайбатуллоҳ Охундзода сўнгги кунларда ўз қароргоҳидан ғойиб бўлган ва унинг қаердалиги номаълумлигича қолмоқда. Шунингдек, ҳаракатнинг бошқа юқори лавозимли аъзолари ҳам мамлакатдан чиқиш бўйича Россия, Эрон ва Покистон билан виза масаласида музокаралар олиб бораётгани хабар қилинган.

 

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу жараён АҚШнинг эҳтимолий ҳарбий зарбалари фонида юзага келган бўлиб, “Толибон” раҳбарияти ўз хавфсизлигини кафолатлаш йўлини изламоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика