Ўзбекистон

Толимаржон ИЭСда 1065 МВт қувватли йирик энергетика лойиҳаси ишга туширилди

Буғ-газ қурилмаси йилига 8 миллиард кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва 300 миллион куб метр газни тежайди.

Толимаржон ИЭСда 1065 МВт қувватли йирик энергетика лойиҳаси ишга туширилди

Бугун Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида тантанали маросим ўтказилди. Унда Толимаржон ИЭСда замонавий технологиялар асосида қурилган 1065 МВт қувватли буғ-газ қурилмаси расман ишга туширилиши эълон қилинди ва навбатдаги йирик энергетика лойиҳаларига старт берилди. Лойиҳа қиймати 944,87 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва мамлакат энергетика тизимида муҳим қадам ҳисобланади.

 

Қурилиш ишлари 2023 йилда бошланган бўлиб, Испаниянинг Intesa Ingenieria Industrial S.A., Япониянинг Mitsubishi Corporation ва Туркиянинг Çalık Energy каби етакчи компаниялар билан ҳамкорликда амалга оширилди. Лойиҳанинг молиялаштирилиши Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари орқали таъминланган.

 

 

Янги буғ-газ қурилмалари йиллик 8 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва энерготежамкор технологиялар қўлланилиши натижасида йиллик 300 миллион куб метр табиий газ тежалиши таъминланади. Лойиҳа Самарқанд ва Бухоро вилоятлари истеъмолчилари ҳамда Қарши магистрал каналидаги насос станцияларига барқарор электр таъминоти тақдим этади.

 

Қурилманинг ишга туширилиши натижасида 200–250 та қўшимча иш ўрни яратилди. Ускуналар Япония, Корея, Хитой ва АҚШда ишлаб чиқарилган бўлиб, тўлиқ автоматлаштирилган бошқарув ва юқори даражадаги энерготежамкорликка эга. Газ турбиналарининг ҳар бири 385 МВт, буғ турбинаси эса 185,7 МВт қувватга эга бўлиб, ишлаб чиқарилган энергияни ягона миллий энерготизимга узатиш учун 500 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмалари ҳам барпо этилди.

custom img

Қирғизистонга яширинча олиб кетилаётган 2,1 млрд сўмлик олтин қуймалар тўхтатиб қолинди

Олтин қуймаларни машинанинг кузов қисмига яшириб, олиб ўтишмоқчи бўлган.

custom img

Яқин Шарқдан 25 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

Қайтарилганларнинг асосий қисми Саудия Арабистони ва БААдан олиб келинган.

custom img

Орол денгизнинг қуруган тубида чўл ўсимликлари экиш ишлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та AN-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

Оролнинг қуриган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та АН-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

2026 йилда Қашқадарёда камбағаллик даражаси 3 фоизга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

custom img

“Инспекторнинг бошига ёғоч бўлаги билан урган”

Бош прокуратура Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланишига муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"