1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент аэропортида 20 сонияда якунланадиган автоматлаштирилган паспорт назорати ишга тушди

Янги E-Gate тизими Ўзбекистон фуқаролари учун мўлжалланган бўлиб, чегара назоратини тезлаштириш ва қулайликни оширишга хизмат қилади.

Тошкент аэропортида 20 сонияда якунланадиган автоматлаштирилган паспорт назорати ишга тушди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида автоматлаштирилган E-Gate паспорт назорати тизими ишга туширилди. Uzbekistan Airports маълумотига кўра, энди йўловчилар биометрик паспортни сканерга қўйиб, Face ID орқали шахси тасдиқлангач, атиги 20 сонияда назоратдан ўтади.

 

Янги тизим саккизта электрон йўлак билан жиҳозланган бўлиб, у фақат Ўзбекистон фуқаролари учун мўлжалланган. Шахс аниқлангач, турникет автоматик тарзда очилади, бу эса назорат жараёнини бир неча баравар тезлаштиради. 2023 йилда жўнаш залида синов тариқасида ишга туширилган E-Gate тизими эндиликда учиб келиш йўналишида ҳам жорий этилди — натижада аэропортдаги автоматлаштирилган йўлаклар сони 20 тага етди.

 

E-Gate технологияси йўловчиларга тезлик ва қулайлик яратиш билан бирга, инсон омилини камайтириб, хавфсизликни оширади. Ҳозирда Тошкент халқаро аэропорти йилига 11 миллион йўловчига хизмат кўрсатмоқда. Мутасаддилар фикрича, бу тизим рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириб, Ўзбекистон аэропортларини халқаро стандартларга яқинлаштиришда муҳим қадам бўлади. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика