1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент аэропортининг маҳаллий терминалига автомобилда бориш мумкин бўлади

Автомобилнинг йўлакда туриш вақти 5 дақиқадан ошиб кетган тақдирда автоматик равишда жарима ёзилади.

Тошкент аэропортининг маҳаллий терминалига автомобилда бориш мумкин бўлади

 

«Uzbekistan Airports»нинг хабар беришича, «Тошкент-3» маҳаллий авиақатновлар терминали олдидаги майдонни реконструкция қилиш бошланди. «Газета.uz»нинг ёзишича, бино олдидаги панжара демонтаж қилиниб, тўсиқ олиб ташланган ҳамда таъмирлаш ишлари бошланган.

 

Қайд этилишича, автотранспорт воситаларининг терминал олдига кириши соддалаштирилади. Лойиҳага кўра, учта алоҳида йўлак ажратилади. Хусусан, аэропортнинг расмий таксилари, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар, шунингдек, ҳудудга 5 дақиқагача киришга рухсат берилган барча автомобиллар учун.

 

Автомобилларнинг одамларни кутиб олиш ва кузатиш йўлаги халқаро авиақатновлар терминалидаги йўл ўтказгич (эстакада) тамойили асосида ишлайди.

 

Маълум қилинишича, автомобилнинг йўлакда туриш вақти 5 дақиқадан ошиб кетган тақдирда, ўрнатилган ва ЙҲХБ билан интеграциялашган камералар қоидабузарларга автоматик равишда жарималар юборади.

 

Реконструкция ишларини жорий йилнинг август ойи охиригача якунлаш режалаштирилган. Шунингдек, хабарда келтирилишича, 2024 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларда ҳам терминал атрофи ҳудудларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика