Ўзбекистон

Тошкент автобусларида чиптасиз юрганлар жаримага тортилмоқда

Бу бўйича рейдлар 14 мартда бошланган.

Тошкент автобусларида чиптасиз юрганлар жаримага тортилмоқда

Тошкент шаҳри жамоат транспортини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси билан биргаликда автобусларда йўл ҳақини тўламасдан тушиб кетаётган йўловчиларни аниқлаш бўйича кучайтирилган рейдлар бошланди. Бу ҳақида Транспорт назорати инспекцияси ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, аксарият йўловчилар тўловларни ўз вақтида амалга ошириб, тизим қулайлигини эътироф этаётган бир паллада, айримлар йўл ҳақини ҳеч қандай сабабсиз тўламасдан автобусдан тушиб кетаётгани тез-тез учраб турибди.

 

“Тошшаҳартрансхизмат” компаниясининг аниқлик киритишича, чиптасиз юрганларни жаримага тортиш 14 март санасидан бошланган.

 

Уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-бандига асосан йўловчининг шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши БҲМнинг ўндан бир қисми — 37 минг сўм миқдорида жарима солинади.

 

Тўлов бир марталик ҚР-чипталар ёрдамида амалга оширилганда, уни сафар давомида сақлаб қолиши ҳамда назоратчи ва инспекторларининг сўровига асосан уларга кўрсатишлари лозим. Ходимлар бундай текширувларни ҳар куни ўтказади.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"