Ўзбекистон

Тошкент давлат педагогика университетига академик мустақиллик берилади

2024/2025-ўқув йилида университетнинг педагогика таълим йўналишларига қабул жараёнлари икки босқичда амалга оширилади.

Тошкент давлат педагогика университетига академик мустақиллик берилади

 

Жорий йилнинг 21 июнь куни “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–290) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг расмий телеграм саҳифасида хабар берилди.


Қарорга кўра, 2023-йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.


2024-2025-ўқув йилида тажриба-синов тариқасида Университетнинг педагогика таълим йўналишларига қабул жараёнлари икки босқичда – дастлабки имтиҳон  ва кириш тест синовлари орқали амалга оширилади.

 

Бунда дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади. Дастлабки имтиҳон доирасида абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади. Кириш тест синовларида қатнашишга фақат дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга рухсат этилади.


2024-йил 1-январга қадар университет фаолиятида “Олий таълим жараёнларини бошқариш” ахборот тизимини тўлиқ жорий этилади. Университетнинг илмий журналини Scopus, Web of Science ёки бошқа халқаро маълумотлар базаларига киритилади.

 

custom img

Тошкентдаги “Ўрикзор” бозорида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди

Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни сувдан олиб чиқди.

custom img

Фарғонада Туркия қалбаки паспорти ва “права"сини тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Робахон Маҳмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда суд амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган Пленум қарорлари қабул қилинди.

custom img

Самарқанд–Ургут темирйўл тармоғи ўтказилган дамба ўпирилиб тушди

“Ўзбекистон темир йўллари”га кўра, ҳодисага Зарафшон дарёсида сув оқимининг кескин ошгани сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилояти божхонасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди

Божхона тизимида юқори натижа кўрсатган бир гуруҳ ёш ходимлар рағбатлантирилди.

custom img

Ўзбекистонликларнинг аксарияти қаерда яшайди? Дастлабки рўйхатга олиш натижалари эълон қилинди

Хусусий уйлар Ўзбекистонда энг кенг тарқалган яшаш тури бўлиб қолмоқда.

custom img

Педагог аёллар учун волейбол мусобақаси: ғолиб жамоаларга “Damas” ва миллионлаб мукофотлар

Педагог аёллар ўртасидаги илк республика волейбол мусобақаси финал босқичи Наманган шаҳрида давом этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"