Ўзбекистон

Тошкент Марказий Осиёдаги энг хавфсиз шаҳар деб топилди

Ўзбекистон пойтахти Остона ва Олмаотани ортда қолдириб, минтақада етакчи бўлди.

Тошкент Марказий Осиёдаги энг хавфсиз шаҳар деб топилди

 

Тошкент шаҳри расман Марказий Осиёдаги энг хавфсиз шаҳар деб топилди. Numbeo глобал порталининг 2025 йил якунлари бўйича тузилган хавфсизлик рейтингига кўра, Тошкент минтақадаги барча йирик шаҳарлардан юқори натижа қайд этиб, дунё миқёсида 51-ўринни эгаллади.

 

Рейтинг натижаларига кўра, Тошкент Марказий Осиёда хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича Остона (81-ўрин) ва Олмаота (195-ўрин) шаҳарларини ортда қолдирди. Шунингдек, Ўзбекистон пойтахти МДҲ давлатлари орасида ҳам етакчи бўлиб, глобал рейтингнинг илк 100 талигига кирган тўққизта МДҲ шаҳарлари ичида биринчи ўринни эгаллади.

 

Мазкур рўйхатда Россиянинг Нижний Новгород (56-ўрин), Қозон (72-ўрин), Калининград (78-ўрин) ва Москва (99-ўрин) шаҳарлари ҳам юқори кўрсаткичлар билан қайд этилган.

 

Глобал миқёсда эса Яқин Шарқ шаҳарлари етакчиликни сақлаб қолди. Рейтингнинг кучли учлигидан Абу-Даби (БАА), Доҳа (Қатар) ва Дубай (БАА) жой олди. Шунингдек, Тайпей, Шаржа, Манама, Маскат, Гаага, Мюнхен ва Трондхайм шаҳарлари ҳам энг хавфсиз ўнталикдан ўрин эгаллади.

 

Numbeo мутахассисларининг таъкидлашича, хавфсизлик индекси жиноятчилик статистикаси билан чекланиб қолмай, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари самарадорлиги, жамоат хавфсизлиги даражаси, шаҳар инфратузилмаси ҳолати ҳамда аҳоли ва сайёҳларнинг хавфсизликни субъектив баҳолаш кўрсаткичлари асосида шакллантирилади. Ушбу омиллар шаҳардаги умумий ҳаёт сифати ҳақида кенг қамровли ва нисбатан объектив тасаввур беради.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди

У савдо дўконини тадбиркорнинг номига расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

custom img

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

custom img

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Шайха Носир Ал Новайс Ислом цивилизацияси марказидаги экспозициялар, жумладан Қуръони Карим зали ва ноёб тарихий экспонатлар билан танишиб, марказни келажак авлодлар учун муҳим маданий маскан деб эътироф этди.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"