Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 30 метрлик бош Янги йил арчаси ёқилди

Арча 28 мингдан ортиқ безак ва ёруғлик элементлари билан безатилган.

Тошкент вилоятида 30 метрлик бош Янги йил арчаси ёқилди

 

Тошкент вилоятида 30 метр баландликдаги бош Янги йил арчасининг чироқлари ёқилди. Маросимда 28 мингдан ортиқ ёруғлик ва безак элементлари билан безатилган арча томошабинларга байрамона кайфият улашди. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тадбирда иштирок этиб, байрамнинг расмий очилиш маросимини олиб борди.

 

Тадбирда 100 нафар Қорбобо ва Қорқиз ҳам қатнашиб, болажонлар ва оилаларга қувонч улашди. Томошабинлар арча ёнида суратга тушиш ва байрамона дастурларни томоша қилиш имкониятига эга бўлди.

 

Ҳокимлик маълумотларига кўра, "Nurafshon Business City" ҳудудидаги бош арча майдонида Янги йил тадбирлари ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 гача давом этади. Байрам давомида меҳмонлар учун турли кўнгилочар дастурлар, мусиқий чиқишлар ва болалар учун ўйинлар ташкил қилинади.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"