1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 5 та корхонанинг чиқинди учун асоссиз 8,8 млрд сўм ундиргани фош этилди

250 минг истеъмолчига нотўғри қўлланган чиқинди тўловлари қайта ҳисоблаб берилади.

Тошкент вилоятида 5 та корхонанинг чиқинди учун асоссиз 8,8 млрд сўм ундиргани фош этилди

Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан маиший чиқинди ташиш хизматлари бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасида бир қатор корхоналар томонидан истеъмолчиларга кўрсатилган хизматларда жиддий камчиликлар аниқланган.

 

Текширув давомида айрим хонадонлардан чиқинди умуман олиб кетилмаган бўлсада, уларга мунтазам равишда тўловлар ҳисоблангани, шунингдек хизмат кўрсатиш сифати белгиланган мезонларга жавоб бермагани маълум бўлди.

 

Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан 5 та МЧЖга нисбатан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларининг бузилгани юзасидан иш қўзғатилди.

 

Ўрганиш якунига кўра, 250 мингга яқин истеъмолчига 8,8 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз ундирилган маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиб бериш бўйича қарор қабул қилинди. Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Қўмита республиканинг барча ҳудудларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ўрганишларни давом эттирмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика