1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида ҳаво ифлосланишини аниқлаш учун вертолёт патрули ишга туширилди

Экологияни назорат қилиш кучайтирилиб, аэрокузатув орқали яширин ва етиб бориш қийин бўлган ифлослантирувчи манбалар аниқланмоқда.

Тошкент вилоятида ҳаво ифлосланишини аниқлаш учун вертолёт патрули ишга туширилди

Тошкент вилоятида атмосферани ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш ва назоратни кучайтириш мақсадида вертолёт патрули йўлга қўйилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди. Бугунги аэропатрулда комиссия раҳбарлари А. Абдуҳакимов ва Д. Қодиров иштирок этиб, ҳаводаги ифлосланиш билан боғлиқ ҳолатлар жойида ўрганилди ва зарур чоралар кўрилди.

 

Қўмита вакилларининг айтишича, аэрокузатув экологик меъёрларни бузаётган корхоналар ва объектларни, хусусан, яширин жойлашган ёки оддий шароитда аниқлаш қийин бўлган манбаларни тезкор топиш имконини беради. Бу эса мониторинг самарадорлигини ошириб, ноқонуний ташламаларга қарши курашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Махсус комиссия ҳаво сифатини яхшилаш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича комплекс тадбирларни давом эттирмоқда. Шу билан бирга, 2 декабрь куни ўтказилган йиғилишда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳри ва вилоятида яшил ҳудудларни сақлаш ҳамда кенгайтириш масаласи энг устувор вазифа эканини таъкидлади. Япон технологияси асосидаги текширувларга кўра, ҳаводаги чангнинг 40 фоизи антропоген, 60 фоизи эса табиий омиллар билан боғлиқ экани маълум бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика