Ўзбекистон

Тошкент вилоятида судья дабдабали тўй қилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши воқеа бўйича текширув натижаларини эълон қилди.

Тошкент вилоятида судья дабдабали тўй қилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши Тошкент вилоят судининг судьяси иштирокидаги дабдабали тўй ҳақидаги хабарлар бўйича хизмат текширувини ўтказди. Натижада, тарқалган видеода акс этган тадбир судьянинг уйида эмас, балки унинг қариндошиникида бўлиб ўтгани аниқланди.

 

Кенгашнинг маълум қилишича, видеода судьянинг вояга етмаган фарзанди деб кўрсатилган бола аслида судьяга тегишли эмас. Шунингдек, судья оила аъзолари билан кўп қаватли уйда истиқомат қилиши, энг кичик фарзанди эса 22 ёшда экани қайд этилди.

 

Текширув жараёнида судья хизматдан ташқари вақтда қариндошиникидаги тадбирда бўлганлиги тасдиқланди. Шу сабабли унинг хатти-ҳаракати Судьялар одоби кодекси талабларига зид ёки зид эмаслигини баҳолаш учун материаллар Судьялар одоб комиссиясига юборилди.

 

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати ушбу масала бўйича якуний хулоса комиссия томонидан чиқарилишини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"