1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент халқаро аэропортида майда безорилик содир этган эркак 10 суткага қамалди

Москвага учиб кетиши керак бўлган эркак маст ҳолатда жамоат тартибини бузган

Тошкент халқаро аэропортида майда безорилик содир этган эркак 10 суткага қамалди

 

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти маълумотларига кўра, «Ислом Каримов» номидаги Тошкент халқаро аэропорти учиб кетиш залида 15 июль куни «Тошкент-Москва» HY-603 рейс билан учиб кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси жамоат тартибини бузган.

 

Аниқланишича, маст ҳолатда бўлган йўловчи фуқароларни ҳамда аэропорт ходимларини уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб жамоат тартибини бузган.

 

Натижада майда безорилик содир этгани учун, Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ҲПБ инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика