1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 29 ёшли ҳайдовчи 60 ёшли эркакни калтаклади

Жабрланувчида ёпиқ бош мия жароҳати ва мия чайқалиши аниқланган.

Тошкентда 29 ёшли ҳайдовчи 60 ёшли эркакни калтаклади

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 29 ёшли ҳайдовчи 60 ёшли эркакка тан жароҳати етказгани учун унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ички ишлар органлари маълумотига кўра, воқеа 19 октябрь куни соат 20:00 атрофида Юсуф Хос Ҳожиб кўчасида содир бўлган. “Nexia-2” русумли автомашина ҳайдовчиси билан кекса эркак ўртасида келишмовчилик юзага келган, натижада ҳайдовчи эркакка жисмоний куч ишлатиб, воқеа жойидан яширингган.

 

Тиббий кўрик якунларига кўра, жабрланувчида ёпиқ бош мия жароҳати, мия чайқалиши ва қош соҳасида тан жароҳати аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) бўйича жиноий иш очилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика