Tошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. Қайд этилишича, бугун, 17 январь куни соат 01:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасидаги кўприк устида Ласетти, ҲОВО юк транспорт воситаси ва Ласетти автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва оқибатда Ласетти ағдарилиб кетган. Ҳодисага сабаб бўлган ҳайдовчининг 17 ёш экани ва тезликни меъёридан ошириб юборгани, шунингдек, ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланган. Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.