Бугун, 11 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳолат соат 16:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида содир бўлган. Унда 1995 йилда туғилган Б.Д. бошқарувида бўлган Nexia-3, 1995 йилда туғилган Б.С. бошқарувида бўлган Lacetti, 1960 йилда туғилган Й.К. бошқарувида бўлган King Long ва 2003 йилда туғилган M.O. бошқарувида бўлган Spark ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


