1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда адвокат 2 минг доллар пора билан қўлга тушди

У қамоқ эҳтиёт чораси масаласини “ҳал қилиб бериш”ни ваъда қилган.

Тошкентда адвокат 2 минг доллар пора билан қўлга тушди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти шаҳар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлар ҳайъати аъзоси бўлган, илгари судланган адвокат фирибгарлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa хабар берди.

 

Аниқланишича, ушбу адвокат Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими иш юритувида бўлган Жиноят кодексининг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчига нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланмаслигини мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика