Ўзбекистон

Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти қисқармоқда

16-17 декабрь кунлари пойтахтга 204 та автобуслар олиб келинган.

Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти қисқармоқда

 

Президент топшириғига асосан, сўнгги уч кунда Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида тезкор чоралар амалга ошириляпти.

 

16-17 декабрь кунлари пойтахтга 204 та автобуслар олиб келинди ва йўналишга чиқарилди. Натижада йўналишдаги автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25-30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқаради.

 

Шаҳардаги 148 та йўналишнинг 34 таси муаммоли экани аниқланди. Барча йўналишларга 200 дан ортиқ қўшимча автобус жалб этилгач, 17 та йўналишдаги муаммо бартараф этилди, бироқ аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яна 21 та  янги автобус йўналиши шакллантирилиши зарур.

 

Пойтахтнинг 8 та автобус паркларининг 1374 та транспорт воситалари тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди, улардан техник носоз ҳолатдаги 259 та автобуснинг 89 таси таъмирланди.

 

Ҳайдовчилар танқислигини бартараф этиш мақсадида 2 425 нафар “D, E” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар рўйхати шакллантирилди, ҳозирга қадар уларнинг 140 нафардан ошиқ ишга қабул қилинди.

 

Автобус саройларидаги мавжуд иссиқлик, сув ва шу каби бошқа муаммолар бартараф этилган.

 

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"