Ўзбекистон

Тошкентда автомактаб раҳбари 1000 доллар пора билан ушланди

У фуқарога 3 ойлик ўқув курсида қатнашмасдан “права” олишига ёрдам бермоқчи бўлган.

Тошкентда автомактаб раҳбари 1000 доллар пора билан ушланди

 

Тошкент шаҳри Миробод туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган ўқув ташкилоти раҳбари пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Департамент ҳамда ИИБнинг Миробод туман бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда “Ватанпарвар” ташкилоти “Чилонзор ўқув спорт техника клуби” унитар корхонаси бошлиғи Ф. Э. фуқаро Ж. га “С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 3 ойлик ўқув машғулотларида қатнашмасдан, ўқиганлик ҳақидаги гувоҳномани тайёрлаб бериши эвазига дастлаб 1,5 (млн) сўмни қўлга киритиб, қолган 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билн ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Самарқанд вилоятида фуқароларга имтиҳонларсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими 3 млн сўм пора билан қўлга тушганди.

 

custom img

Қувада МИБ орқали бир кунда 180 млн алимент ундирилди

Ижро ҳаракатлари давомида 4 нафар ота қарзларини дарҳол қоплашга мажбур бўлган.

custom img

Зангиотада эркак 125 млн алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати тамомланиб, эркак Қозоғистон Республикасига ишлаш учун йўл олган.

custom img

Самарқандда МИБ орқали 2 728 нафар ишсиз ишга жойлашди

Шу тариқа ишсиз алимент тўловчиларнинг доимий бандлиги таъминланди.

custom img

Хоразмда МИБ орқали келиннинг сепи қайтариб олинди

Ижро ҳаракати давомида 48 турдаги буюм эгасига қайтарилган.

custom img

Тошкентда 5 ойлик чақалоқ вакцинадан сўнг операция қилинди

Маълум бўлишича, бола эмланганидан сўнг оёғи йиринглаб кетган.

custom img

ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор қўлга олинди

Фавқулодда вазиятлар вазири ФВВ инспекторини тадбиркордан пора олмагани учун пул мукофоти билан тақдирлади

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"