1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда аёлга шилқимлик қилган йигит қамалди

У аёлга нисбатан жамоат жойида тегажоғлик қилган.

Тошкентда аёлга шилқимлик қилган йигит қамалди

Жиззах вилоятида туғилган 22 ёшли йигит М.И. жамоат жойида фуқаро Ю.М.га шилқимлик қилган. Натижада Ю.М. бақирганлиги учун у воқеа жойидан қочиб кетган.

 

Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 3 октябрь куни Юнусобод тумани 15-мавзенинг кириш жойи олдида содир бўлган.

 

Ҳолат юзасидан суд иши жорий йилнинг 25 октябрь куни ЖИБ Юнусобод туман суди очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

 

Судда М.И. ўзининг айбига тўлиқ иқрорлиги ва пушаймонда эканлигини билдириб, енгиллик беришни сўраб кўрсатма берган.

 

Суд ҳукмига кўра, айбланувчи М.И. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика