Тошкентда бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди. Бепул автобус ҳаракати йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. “3М-сонли "Халқаро аэропорт" бекатини кўприк йўли орқали "Яккасарой ТИИБ" бекати билан боғловчи 2 та микроавтобуслар ҳаракатланувчи вақтинчалик бепул йўналиш ташкил этилди”, — дейилади хабарда.