Тошкентда даҳшатли автоҳалокат содир бўлди — фото
"Treker-2" ҳайдовчиси шифохонада вафот этгани айтилмоқда.

Бугун, 29 феврал куни тонгда Тошкент шаҳрида йўловчи автобуси ва "Treker-2" автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, автобус Янги Ўзбекистон — Жасорат кўчалари кесишмасида қарама-қарши томондан келаётган "Treker-2" автомобилига йўл бермагани оқибатида тўқнашув юз берган.

Енгил автомобил ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган, автобусда йўловчилар бўлмаган.








