Тошкентда ҳамкасбига нисбатан жинсий шилқимлик қилган 20 ёшли йигит қамалди
Айбланувчи қизга жинсий аъзосини видеога олиб юборган ва жинсий алоқага ундаган.

Тошкент шаҳрида 20 ёшли йигит ўзи билан бир жойда ишлаётган 18 ёшли қизга нисбатан шаҳвоний шилқимлик ҳаракатларини содир этгани учун 5 суткалик маъмурий қамок жазосига ҳукм қилинди. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида 30 октабр куни кўриб чиқилган ишда айбланувчи Б.Д. ўз айбига иқрор бўлиб, суддан енгиллик сўраган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 октабр куни Б.Д. ўзи билан бирга ишлаётган қиз Ш.А.га жиний аъзосини видеога олиб, Telegram мессенжери орқали юборган. Бундан ташқари, у қизга турли уятли сўзлар ёзиб, жинсий алоқа қилишга ундаган ва шаҳвоний шилқимлик қилган. Ҳолат қизнинг онаси томонидан фош этилган ва судга мурожаат қилинган.
Суд жараёнида Б.Д. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилди ва 5 суткалик маъмурий қамок жазосига ҳукм қилинди.







