Ижтимоий тармоқда Тошкентда фуқаро ва ИИБ ходими ўртасида жанжал юзага келгани айтилган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, видеодаги ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Ҳодиса жойида шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник A.Choriev ҳамда Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи подполковник N.Haydarovlar ўрганиш ишларини олиб бормоқдалар.
“Ходимнинг ҳаракатига баҳо бериш учун Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, натижаси бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади”, дейилади хабарда.


