1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда “InnoWeek” ҳафталигига старт берилди

Ҳафталикнинг илк кунида муҳим семинар ташкил этилди.

Тошкентда “InnoWeek” ҳафталигига старт берилди

“InnoWeek.Uz-2024” Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида “Нуфузли халқаро илмий маълумотлар базаларидан фойдаланиш ва кутубхоналарнинг рақамли трансформация даражасини ошириш” мавзусида муҳим семинар ташкил этилди.

 

Семинарни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг департамент бошлиғи Нодиржон Холбутаев очиб берди. Мазкур тадбирда мамлакатимиздаги илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари, шунингдек, халқаро илмий маълумотлар базалари билан ишлаш бўйича масъул ходимлар ва хорижий экспертлар иштирок этдилар.

 

Семинар давомида турли хил платформа ва ресурслардан фойдаланиш йўналишидаги имкониятлар кенг ёритилди. Жумладан, “Ўзбекистон Миллий кутубхонаси” вакиллари ва халқаро экспертлар — Clarivate ва mikro Information Handling and Distribution FZE компаниялари мутахассислари ўз маърузаларида илмий маълумотлар базаларидан самарали фойдаланиш, уларни бошқариш ва ушбу жараёнларда рақамли технологияларни қўллаш мавзуларига тўхталиб ўтдилар.

 

Тадбир якунида савол-жавоб форматида давра суҳбати ташкил этилиб, иштирокчиларни мавзуга оид қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.

 

Ушбу семинар маҳаллий ва хорижий кутубхоналар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга, илмий тадқиқотлар учун зарур бўлган ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятларини оширишга хизмат қилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика