Жорий йилнинг 29 ноябрь куни соат тахминан 20.00 ларда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасида Isuzu ва Cobalt иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Хабарга кўра, 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Х.А. бошқарувидаги Isuzu ҳамда 1988 йилда туғилган ҳайдовчи С.Д. бошқарувида бўлган Cobalt ЙТҲ содир қилган. ЙТҲ натижасида жароҳатланганлар йўқ.
Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


