1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда Lacetti аварияга учраб, мажақланиб кетди

Ҳодиса вақтида унинг салонида 4 нафар йўловчи бўлган.

Тошкентда Lacetti аварияга учраб, мажақланиб кетди

Бугун, 25 июль куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

 

Маълумотларга кўра, 2005 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон устунга бориб урилган.

 

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари  натижасида вафот этган.

 

Шунингдек, автомашина ичида бўлган яна 3 нафар йўловчилар турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика