Бугун, 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.
Қайд этилишича, соат 21:10 ларда Миробод тумани Афросиёб–Ойбек кўчалари кесишган чорраҳада 1985 йилда туғилган Х.Н. бошқарувидаги Нексия–3 ҳамда 2003 йилда туғилган Р.Р. бошқарувидаги Ласетти ўзаро тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


