Тошкентда метан «заправка»даги арчалар кесиб ташланди
Масъуллар буни яшириш учун дарахт устини тупроқ билан ёпиб қўйган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган авотмобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳудудида арчаларнинг таг қисмидан кесиб ташлангани ҳақида фотохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Aниқланишича, масъуллар юзага келган ушбу ҳуқуқбузарликни яшириш мақсадида масъуллар кесилган дарахтларнинг устини тупроқ билан ёпиб қўйган.
Ҳолат юзасидан авотмобилларга газ қуйиш шохобчаси масъул ходимларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан ҳамда “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддаси талаблари бузилгани юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланган.







