Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси, Бош прокуратура, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда пойтахт ИИББ билан ҳамкорликда, қўшма қарор асосида пойтахт кўчаларида рейд тадбирлари ўтказмоқда. Мазкур рейдлар давомида Бюро органлари иш юритувидаги турли тоифадаги қарздорликлар бўйича ундирув ишлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг банклардан олинган кредит қарздорлиги аниқланиб, амалдаги қонунчилик доирасида таъсир чоралари кўрилмоқда.
Қарздор ҳайдовчилардан тўловларни ундириш ва ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида қидирувда бўлган транспорт воситалари аниқланиб, вақтинча жарима майдонларига жойлаштирилмоқда.
Жумладан, 10 декабрь куни Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувидаги ижро ҳужжатлари асосида 184,2 млн сўмлик қарз бўйича 77 та автотранспорт воситаси аниқланган. Шундан 26 нафар қарздор қарзини жойида қоплаб, 66 млн сўм ундирилган.
Шунингдек, 51 нафар қарздор банк ва бошқа тўловларни жойида қопламагани сабабли, уларнинг автотранспорт воситалари хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.


