Ўзбекистон

Тошкентда пора олган ИИБ терговчиси қамалди

У фуқаро пулни раҳмат сифатида берганини айтган.

Тошкентда пора олган ИИБ терговчиси қамалди

Тошкент шаҳрида терговчи жиноий жазога тортилди. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда пора билан ушланган.

 

Cуд ҳужжатида келтирилишича, 1998 йилда туғилган Н.Ҳ. Бектемир туман ИИО ФМБ терговчиси лавозимида ишлаб келган. У 2024 йил 17 сентябр куни иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб этилган фуқародан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 500 доллар олганда ушланган.

 

Н.Ҳ. судда айбига умуман иқрорлик билдирмаган ва ўзига нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.

 

“Гумонланувчига Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилиб, унга нисбатан гаров эҳтиёт чорасини танлаганлиги ҳақида қарордан бир нусха бердим. У ишини қонун доирасида тез кўриб берганим учун раҳмат сифатида 500 доллар бериб кетишини айтди. Унга ўз ишимни қилганимни, бунинг учун пул керакмаслигини, дастлаб гаров пулини тўлашини, агар хоҳласа суд ҳукми ўқилганидан сўнг келиб раҳмат айтиб кетса бўлаверишини билдирдим”, деган у ўз кўрсатмасида.

 

Терговчи пулни ўзининг хизмат хонасида олган.

 

“Нусха олиш учун фуқаролик паспортини берди. Паспортнинг четидан пуллар чиқиб турганлигини кўриб, раҳмат сифатида бермоқчи бўлган пулларини олиб келганлигини билдим. Ундан паспортни олиб, ичидаги пулларни столнинг ёнидаги тумбага тўкдим. У раҳмат сифатида бергани учун пулларни олдим. Агар пулларни пора тариқасида бераётган бўлса керакмаслигини бир неча маротаба айтиб ўтдим”, деган Н.Ҳ. кўрсатмасида.

 

Терговчининг айби гувоҳларнинг кўрсатмалари, суд-кимёвий экспертиза хулосаси ва бошқа далиллар билан ўз исботини топган, деб ҳисобланган.

 

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг ҳукми билан Н.Ҳ. Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 3 йил ИИВ тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Президент фармонига кўра, ходимлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Ҳаво сифати халқаро индекс бўйича “ноқулай” даражага етиши мумкин.

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Кўргазмада болаларнинг хавфсизлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси ва келажагини танлаш имконияти каби масалалар ёритилди.

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

2027 йил 1 январдан лифтлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг янги тартиби кучга киради.

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Буюртмачи ва пудрат ташкилотига шикастланган қабр тошларини тиклаш мажбурияти юклатилди.

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Шунингдек, унга аввал ҳам қўпол муносабатда бўлингани ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда.

Дорихоналарга дори воситалари мажбуран қўшиб сотиляптими? Рақобат қўмитаси ҳолатни ўрганмоқда

Дорихоналарга дори воситалари мажбуран қўшиб сотиляптими? Рақобат қўмитаси ҳолатни ўрганмоқда

Ўзбекистонда айрим дори етказиб берувчилар дорихоналардан буюртма қилинмаган препаратларни ҳам сотиб олишни талаб қилаётгани айтилмоқда.

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.