Тошкентда “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонлар сотилаётгани айтилди
Ҳолатга Экоқўмита расмий изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги бозорда ноқонуний равишда “Қизил китоб”га киритилган ноёб турдаги қушлар ва ҳайвонлар сотилаётгани тўғрисида хабар тарқалди. Ҳолатга Давлат экология қўмитаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ишчи гуруҳ томонидан йўқолиб бораётган ноёб қушлар ва ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, қонунга зид равишда савдо билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмокда.
“Мазкур ҳолатнинг натижалари бўйича қўшимча хабар берилишини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.







