1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Тошкентда салкам 200 кг сифатсиз гўшт сотилаётгани аниқланди

Истеъмолга яроқсиз гўшт сотган фуқарога нисбатан тегишли чора кўрилди.

Тошкентда салкам 200 кг сифатсиз гўшт сотилаётгани аниқланди

 

“Қўйлиқ” АЖ деҳқон бозорида сифати бузилган 188 килограмм гўшт ва гўшт маҳсулотлари савдосига чек қўйилди. Бу Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими санитария-гигиенаси бўлинмаси мутахассислари ва ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган назорат тадбирида аниқланди

 

Унга кўра, бозорнинг ВСЭЛ ходимлари билан биргаликда истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотлар савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилди. Гўшт маҳсулотлари Тошкент шаҳар ИИБнинг кинология бўлимига топширилди.

 

Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ва уни олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Профилактик суҳбат ўтказилиб, ВСЭЛ ходимлари томонидан фуқарога нисбатан тегишли чора кўрилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика