1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда талаба “наркокурерлар” қўлга олинди

Тергов жараёнида талабаларнинг синтетик моддаларни танишлари ташлаб кетган жойлардан олиб, ётоқхонада дозалар кўринишида қадоқлаб тарқатгани аниқланган.

Тошкентда талаба “наркокурерлар” қўлга олинди

Ўзбекистонда “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактика тадбири давомида олий таълим муассасасининг 1-босқич талабалари қўлга олинди. Тергов маълумотларига кўра, улар 520 грамм — бир марталик 2600 дозага тенг синтетик модданинг ноқонуний айланишида гумонланмоқда.

 

4 декабрь куни ижтимоий тармоқларда талабалар қўлга олингани акс этган видеотасвир тарқалди. Расмийлар маълум қилишича, Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда икки талабадан 120 грамм Альфа-ПВП моддаси ҳужжатлаштирилиб олинган. Шунингдек, 2007 йилда туғилган талабадан кўрилган университет ётоқхонасида қўшимча 400 грамм модда топилган.

 

Тергов жараёнида талабаларнинг синтетик моддаларни танишлари ташлаб кетган жойлардан олиб, ётоқхонада дозалар кўринишида қадоқлаб тарқатгани аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан уларга Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми бўйича 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланган. Ҳозирда моддалар манбаи ва бошқа иштирокчиларни аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика