1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда учта машина аварияга учради

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Тошкентда учта машина аварияга учради

Бугун, 13 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида учта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

 

Ҳолат соат 01:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида содир бўлган. Унда 1997 йилда туғилган M.A. бошқарувидаги Malibu-2, 1992 йилда туғилган A.З. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 1991 йилда туғилган П.Л. бошқарувидаги Lada ўзаро тўқнашиб кетган.

 

ЙТҲ оқибатида Malibu-2 автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика