Ўзбекистон

Тошкентда янги автобусларга ҳайдовчилар пул эвазига бириктирилаётгани айтилди

Ҳолат бўйича расмийлар муносабат билдирди.

Тошкентда янги автобусларга ҳайдовчилар пул эвазига бириктирилаётгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрига янги олиб келинган автобусларга ҳайдовчиларни бириктириш учун 150-200 АҚШ доллалари миқдорида пул талаб қилинаётгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, янги харид қилинган YUTONG ва KING LONG русумли йўловчи ташувчи автобусларни ҳайдовчиларга бириктириш бўйича махсус буйруқ қабул қилинган. Унга кўра, ҳайдовчиларни ишга қабул қилиш ҳамда уларни автобус ва электробусларга бириктириш бўйича низом тасдиқланган. Низом асосида Автобус саройи филиалларининг ҳар бирида Ички ишлар ходими, Ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси ходими, бош муҳандис, таъмирлаш устахонаси бошлиғи ва тасарруф бўлими ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳайдовчиларни янги автобус ва электробусларга бириктиришда очиқ суҳбат ўтказилиб, шаффофлик ва ҳалоллик принципларига таянган ҳолда суҳбат жараёнлари онлайн видео тасвирга олувчи мосламада тасвирга олиб борилмоқда.

 

Бунда ҳайдовчиларни бир нечта устувор тамойиллар асосида автобусларга бириктириш белгиланган. Ҳайдовчининг сўнгги уч йил мобайнида содир этган қоидабузарликлари ва йўл-транспорт ҳодисалари, муқаддам бошқарган транспорт воситаларининг таъмирлаш ишларида фаоллиги  ҳамда йўловчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган ёки йўқлиги инобатга олинган ҳолда энг яхши ва юқори кўрсаткичларга эга бўлган ҳайдовчилар янги харид қилинаётган автобусларга бириктирилмоқда.

 

 

custom img

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

custom img

Яқин Шарқдаги воқеаларда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Саудия Арабистонидан эвакуация давом этмоқда, БААдан репатриация рейси режалаштирилган.

custom img

Доҳада 500 дан ортиқ Ўзбекистонлик вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда

Элчихона уларга зарур амалий ёрдам кўрсатмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўмонга боради

Ўзбекистон Президенти Ўмон Султони билан телефон орқали мулоқот қилиб, давлатда бўлиб турган фуқаролар учун яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

custom img

Яқин Шарқдан 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Бугунги кун ҳолатига кўра, 21 та парвоз орқали Мадина ва Жидда аэропортларидан 4 948 нафар, Дубайдан эса 235 нафар йўловчи Ўзбекистонга олиб келинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Тошкентда янги автобусларга ҳайдовчилар пул эвазига бириктирилаётгани айтилди