Тошкент шаҳрида Янги йил байрамини 2025 йил 25 декабрдан 2026-йил 10-январгача ҳар куни соат 11:00 дан 23:00 гача Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси майдонида асосий тадбирлар ўтказилади. Шундан ташқари, туманлардаги бир қатор маданият ва истироҳат масканларида ҳам байрам дастурлари ташкил этилади.
Байрам тадбирлари Юнусобод туманидаги Риксилий 24/7 гастрономик ва туризм кўчасида, Бектемир туманидаги “Compass” савдо мажмуаси ва “Coca-Cola Garden” боғида, Миробод туманидаги Тарас Шевченко 24/7 гастрономик ва туризм кўчасида, Мирзо Улуғбек туманидаги “Central Park” ва “Янги Ўзбекистон боғи” ҳудудида, Сергели туманидаги Сўғдийона ва Жалоир кўчалари бўйлаб гастрономик ва туризм кўчасида ҳамда Янги Сергели истироҳат боғида ўтказилади.
Олмазор туманида “Asia.uz” супермаркети автотураргоҳи, Учтепа туманида туман хокимлиги олди майдони, Чилонзор туманида “Dream Park”, “Humo Arena”, “Magic City” боғи ва Ал-Хоразмий 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси, Шайхонтоҳур туманида “Anhor Lokomotiv” боғи ва “Tashkent City” мажмуаси, Яшнобод туманида “Ashxobod” сайилгоҳи, Яккасарой туманида “NEXT” савдо мажмуаси ва Миллатлараро муносабатлар қўмитасининг павильон ҳудуди ҳам байрам тадбирлари учун очиқ бўлади. Янгиҳаёт туманида эса Меҳригийо 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси меҳмонларни кутади.
Тадбирлар давомида кутилмаган дастурлар, ранг-баранг кўргазмалар ва кўтаринки кайфият сизни кутамоқда. Байрам дастурлари ҳақида батафсил маълумот Тошкент шаҳар хокимлиги матбуот хизматида эълон қилинган.


