1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда яшил ҳудуд яратган фуқаро жазолангани айтилган ҳодат бўйича Қўмита муносабат билдирди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси воқеа жойини ўрганиб, фуқаронинг ташаббуси қонуний ва қўллаб-қувватланаётганини маълум қилди.

Тошкентда яшил ҳудуд яратган фуқаро жазолангани айтилган ҳодат бўйича Қўмита муносабат билдирди

 


Ижтимоий тармоқларда Тошкентда яшил ҳудуд барпо этган фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси мазкур ҳолатни жойига чиқиб ўрганди ва 36 сотих майдон фуқаролар ташаббуси билан ободонлаштирилгани, ушбу ҳудуд аллақачон Қўмита назоратида бўлгани аниқланди. Авваллари тартибсиз чиқинди тўпланган жой маҳаллий аҳоли ташаббуси билан тозаланган ва кичик боғга айлантирилган.


Қўмита маълумотига кўра, ҳудудга 246 туп манзарали ва мевали дарахтлар экилган бўлиб, барча кўчатлар “Яшил макон” платформасига киритилган ва расмий назоратда туради. Президентнинг 199-сон Фармонига мувофиқ, фуқаролар ва ташкилотлар бўш майдонларда боғлар барпо этишга ҳақли, шунингдек, бундай ташаббускорларга ер участкасини 10 йилгача бевосита фойдаланиш учун бериш имконияти мавжуд.


Қўмита ҳодиса бўйича тарқалган хабарларнинг асоссизлигини таъкидлади ва ташаббусни юқори баҳолади. Маҳалла билан келишилган ҳолда ташкил этилган ҳашар орқали 300 га яқин фуқаро ҳудудни ободонлаштиришга ҳисса қўшган. Бугун ушбу майдон тўлақонли жамоат боғига айланган бўлиб, шаҳар атмосферасини яхшилашга хизмат қилмоқда. Қўмита яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика