Ўзбекистон

Тошкентда йигит 10 млн қарзи сабаб банкоматни ўмармоқчи бўлди

Ҳодиса вақтида банкомат ичида 552 миллион сўмдан ортиқ маблағ бўлган.

Тошкентда йигит 10 млн қарзи сабаб банкоматни ўмармоқчи бўлди

 

Тошкент шаҳрида банкоматни бузиб очишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, воқеа Чилонзор туманида содир бўлган. Тахминан соат 02:30 атрофида ёш йигит банкомат жойлашган ҳудудга келиб, тош ёрдамида қурилманинг металл қопламасини уриб очишга ҳаракат қилган. Бир неча маротаба уринишига қарамай, у банкомат ичидаги сейфни оча олмаган ва фақат қурилмага шикаст етказган. Шундан сўнг, гумонланувчи воқеа жойидан яширинган.

 

Навбатчилик қисмига келиб тушган хабар асосида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу шахс аниқланиб, қўлга олинди.

 

Гумонланувчи ўз кўрсатмасида 10 миллион сўм қарзи борлиги, ушбу маблағни бошқа шахсга ишониб топширгани ва қарзни ёпиш мақсадида жиноят содир этишга уринганини билдирган. У қилган ишидан пушаймон эканини таъкидлаган.

 

Маълум бўлишича, ҳодиса содир бўлган вақтда банкомат сейфи ичида 552 миллион сўмдан ортиқ пул маблағи бўлган. Қурилмага етказилган моддий зарар 30 миллион сўмни ташкил этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

custom img

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

custom img

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Шайха Носир Ал Новайс Ислом цивилизацияси марказидаги экспозициялар, жумладан Қуръони Карим зали ва ноёб тарихий экспонатлар билан танишиб, марказни келажак авлодлар учун муҳим маданий маскан деб эътироф этди.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4–8 апрель кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"