Ўзбекистон

ТoшВЗИТИ делегациясининг Жанубий Кореядаги илмий-ҳамкорлик сафари якунланди

Сафар давомида етакчи университет ва илмий марказлар билан қўшма тадқиқотлар бўйича келишувларга эришилди.

ТoшВЗИТИ делегациясининг Жанубий Кореядаги илмий-ҳамкорлик сафари якунланди

 


Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти (ТoшВЗИТИ) делегациясининг Жанубий Кореяга амалга оширган илмий-ҳамкорлик сафари доирасида қатор нуфузли университетлар ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан учрашувлар ўтказилди. Музокаралар натижасида биотехнология, фармацевтика ва вакцина ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.


Сафар чоғида Yonsei университетининг Механик инженерия факультетига ташриф буюрилиб, механик ва биотиббиёт муҳандислиги йўналишларида қўшма илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш, микроигналар орқали вакцина етказиб бериш технологиясини ишлаб чиқиш ва уни ТoшВЗИТИ амалиётига жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, K-NBIRT илмий-тадқиқот маркази билан биотехнология ва вакцина ишлаб чиқариш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ўқув-тренинг дастурларини ташкил этиш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.


Chungbuk миллий университети ва Ханянг университети билан ўтказилган учрашувлар якунларига кўра фармацевтика, микробиология ва биотехнология соҳаларида қўшма тадқиқотлар, мутахассислар ва ёш олимлар алмашинуви, илмий семинар ва тренинглар ўтказиш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Ушбу сафар ТoшВЗИТИнинг Жанубий Кореянинг етакчи илмий марказлари билан стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлаб, замонавий технологияларни жорий этиш ва илмий салоҳиятни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши қайд этилди.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди

Шаҳар ва туманларда 106 та янги лойиҳа ишга тушириш ва қурилишга тайёрлиги маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев "Жалолиддин Мангуберди" поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига борди

Президент Нарпай туманидаги тупроқсиз қулупнай етиштириладиган иссиқхона билан танишди.

custom img

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Рамазон ҳайити муносабати билан етказилган мазкур ёрдам Ҳайратонда мамлакат вакилларига топширилди.

custom img

Самарқандга яна 150 та электробус олиб келинади

Бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 120 миллион доллар маблағ жалб қилиш режалаштирилган.

custom img

Президент Самарқанддаги ташрифини Ёшлар креатив паркидан бошлади

Шунингдек, давлат раҳбари немис тилини ўқитиш марказида бўлди ва экофаоллар билан ҳам суҳбатлашди.

custom img

Давлат грантида ўқиган битирувчилар учун мажбурий ишлаб беришнинг янги тартиби жорий қилиниши мумкин

Битирувчиларнинг мажбурий ишлаб бериш муддати таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб алоҳида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"