1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Трамп 400 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

АҚШ собиқ президентига 37 та банд бўйича айблов эълон қилинди.

Трамп 400 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

 

Аввалроқ Reuters агентлиги АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга 37 та банд бўйича, жумладан миллий хавфсизликка оид махфий материалларни ноқонуний сақлаш айби эълон қилингани ҳақида ёзди.

 

Хабарга кўра, ҳакамлар ҳайъати томонидан тасдиқланган айбловлар рўйхатига «миллий мудофаа билан боғлиқ маълумотларни қасддан эгаллаш», «одил судловга тўсқинлик қилиш мақсадида тил бириктириш», «ҳужжатларни ёки ёзувларни яшириш», «ёлғон баёнотлар ва кўрсатмалар бериш» каби банд киритилган. Ҳар бир банд бўйича жазо 20 йилгача қамоқни назарда тутади. 

 

Кейинроқ эса ОАВ Майами суди томонидан эълон қилинган айблов хулосаси матнига таянган ҳолда Трамп махфий ҳужжатларни сақлагани учун 400 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлиги ҳақида ёзди.

 

31 та банд бўйича ҳар бири учун Трамп 10 йилгача қамоқ жазоси ва 250 минг долларгача жаримага тортилиши мумкин. Яна 4 та банд бўйича ҳар бири учун — 20 йилгача қамоқ ва 250 минг долларгача жарима. Яна 2 та банд бўйича ҳар бири учун — 5 йилгача қамоқ жазоси ва 250 минг долларгача жарима.

 

Якуний жазо барча шартларни қўшиб белгиланиши мумкин. Шу билан бирга, Трампга қўйилган айбловларнинг бирортасида ҳам энг кам қамоқ муддати ёки минимал жарима назарда тутилмаган.

 

Шунингдек, суд айбловида айтилишича, Трамп сақлаган махфий ҳужжатларда АҚШ ядровий дастурлари ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд.

 

Сиёсатчи ҳамон ўзининг айбсизлигини таъкидламоқда. Шунингдек, у амалдаги давлат раҳбари Жо Байденнинг уйи ва идорасидан «1850 та қути» махфий материаллар топилганини, уларни президент бўлишидан олдин қўлга киритганини даъво қилмоқда. 

 

Трамп 13 июнь куни, 77 ёшга тўлиши арафасида кўрсатма бериш учун Майами судига таклиф қилинган. 

 

АҚШ собиқ президентига айблов эълон қилиниши Америка тарихида мисли кўрилмаган воқеа ҳисобланади. Тахминан бир йил олдин терговчилар Трампнинг Мар-а-Лаго қароргоҳидан 13 мингга яқин ҳукумат ҳужжатларини топишган, улардан 100 таси махфий экани аниқланган эди. 

 

Трамп ўзига айблов эълон қилинишини билганидан сўнг, ўзининг Truth ижтимоий платформасида «Мен айбсиз ОДАМман!» деб ёзди. 

 

Бу Трампга нисбатан очилган иккинчи жиноят иши ҳисобланади. Биринчиси доирасида у 2024 йил март ойида Нью-Йоркда порно юлдузга сукут сақлаши учун пули тўлагани билан боғлиқ иш бўйича суд маҳкамасига тортилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика