1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп Байденни Украина компаниясидан пора олганликда айблади

Собиқ президентнинг сўзларига кўра, унга нисбатан эълон қилинган айбловлар «ҳақиқий жосуслик ва ҳақиқий жиноятлардан» диққатга чалғитишга уринишдир.

Трамп Байденни Украина компаниясидан пора олганликда айблади

 

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, амалдаги Оқ уй раҳбари Жо Байден вице-президент лавомида ишлаган пайтида Украинанинг “Burisma Holdings” энергетика компаниясидан пора олган. Трамп Нью-Жерси штатида тарафордорилари олдида чиқиш қилаётиб, шундай баёнот берди.

 

Собиқ президентнинг сўзларига кўра, унга нисбатан эълон қилинган айбловлар “ҳақиқий жосуслик ва ҳақиқий жиноятлардан” диққатга чалғитишга уринишдир.

 

“Келинг, тил бириктирамиз ва ҳеч ким беш миллион доллар миқдордаги пора ҳақида гапирмаслиги учун унга қарши айблов қўямиз”, — деди Трамп.

 

Шунингдек, сиёсатчи аввалроқ америкалик сенатор Чак Грассли ФҚБда Байденнинг Украина энергетика компаниясидан пора олганлигига алоқадор далиллар борлигини айтганини эслатди. Трампнинг сўзларига кўра, аммо ФҚБ бу маълумотларни ошкор қилмаяпти.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика