Жаҳон

Трамп доллар қулаб, Хитой унинг ўрнини эгаллашини айтди

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда хам банкларда кетма-кет доллар курси пасаяётганини кўриш мумкин.

Трамп доллар қулаб, Хитой унинг ўрнини эгаллашини айтди

 

Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда долларнинг қулаши ва унинг энг йирик валюта мақомини йўқотиши ҳақида миш-мишлар кўпайди. Хўш, бунга асос борми?

 

Доллар дунёдаги энг кучли иқтисодиётга эга АҚШ томонидан қўллаб қувватланади. Федерал захира тизими фоиз ставкаларини оширишда давом этиши ҳақидаги шубҳалар фонида доллар ҳам қадрсизланяпти. Бошқа томондан, АҚШда рецессия юз бериши хавфи ҳам сақланиб турибди.

 

Ҳа, доллар узоқ давом этадиган заифлашувни бошдан кечириши мумкин. Бироқ бу унинг глобал захира валютаси сифатидаги тенгсиз мавқейига таъсир қилмайди.

 

Халқаро валюта захираларининг 58,3 фоизи АҚШ доллари ҳисобига тўғри келади. Иккинчи ўриндаги еврода бу кўрсаткич 20,4 фоиз. Фарқ жудаям катта, бундан доллар қулаши ҳақидаги хавотирлар асосга эга эмаслиги кўринади.

 

Криптовалюта долларнинг ўрнини эгаллайдими?

 

Пандемиядан сўнг криптовалюталар долларнинг ўрнини эгаллаши ҳақидаги гап-сўзлар кўпайди. Биткоин шу даражада тез ўса бошладики, унга келалак валютаси сифатида қарала бошланди.

Бироқ 69 минг долларлик чўққини забт этган биткоин 16 минг долларгача кескин қадрсизланди. Инвесторларнинг биткоинга бўлган қизиқиши пасайди. Бу эса ҳали криптовалюталарга анъанавий пуллар ўрнини босиши учун анча вақт кераклигини кўрсатди.

 

Доллар ва сўм

 

Долларнинг глобал валюталар саватига (бешта валютани ўз ичига олади) нисбатан қиймати пандемиядан кейин барқарор ўсди. Аммо 2022 йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб пасая бошлади.

 

Бироқ бу даврда долларнинг сўмга нисбатан қиймати ўса бошлади ва ҳаттоки 11 ойлик максимумга ҳам етди. Доллар қадрсизланди, аммо сўм ундан ҳам кўпроқ.

 

Демак, Ўзбекистонда доллар пасайиши сўмнинг қийматига ҳам боғлиқ.

custom img

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Масъуд Пезешкиян Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

У Нахчивон ҳодисасида Эрон алоқадор эмаслигини маълум қилди ва воқеа текширилиши таъкидлади.

custom img

Жанубий Кореядаги заводда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ишчини юк кўтарувчи техника уриб юборгани маълум қилинди.

custom img

Эронда Можтаба Хоманаий янги Олий раҳбар этиб сайланди

Экспертлар кенгаши қарорига кўра, у мамлакатнинг учинчи Олий раҳбари сифатида расман тасдиқланди.

custom img

Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт қолмайди — Трамп

АҚШ президенти Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйилмаслигини ҳам таъкидлади.

custom img

Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди

Кадастр ходими ер учун кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 2,5 минг доллар, солиқ инспектори фермер масаласини судда ҳал қилиб бериш эвазига 10 млн сўм олаётганда қўлга олинган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроилни кимёвий урушда айбламоқда

АҚШ ва Исроилнинг ёқилғи омборларига қилган ҳужумлари тинч аҳолига қарши кимёвий уруш деб баҳоланди.

custom img

Саудия Арабистонида турар-жой биносига снаряд тушди: ҳалок бўлганлар бор

Қурбонлар Бангладеш ва Ҳиндистон фуқаролари экани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"