Жаҳон

Трамп махфий ҳужжатларни сақлашга тўлиқ ҳуқуқи борлигини айтди

Трампга судни гаров пулисиз тарк этишга рухсат берилди.

Трамп махфий ҳужжатларни сақлашга тўлиқ ҳуқуқи борлигини айтди

 

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Маямидаги федерал суд биносида ҳибсга олинди ва махфий ҳужжатлар билан нотўғри ишлашда айбланиб, судга тортилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

 

Бу судья томонидан айблов эълон қилинишидан олдинги расмий жараён, шунинг учун собиқ президентнинг қўлига кишан солинмаган, дея таъкидлаган телеканал.

 

Ўз айбига иқрор бўлиш Трампга прокуратура билан келишувга эришиш ва енгилроқ жазога тортилиш имконини берар эди. Бироқ у Маями судида махфий ҳужжатлар билан нотўғри ишлашда айбдор эмаслигини айтган.

 

Трамп ўз айбига иқрор бўлмагани учун иш қайтадан кўриб чиқиладиган бўлди.

 

Флорида жанубий округи судининг электрон маълумотлар базасига жойлаштирилган айблов хулосасига кўра, АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари Трамп ва унинг ёрдамчиси Уолт Наутага 38 Та банд бўйича айблов қўйган.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг собиқ президенти жорий йилнинг 4 апрель кунида ҳам ҳибсга олинган эди.

custom img

БAA ҳаво мудофааси Эрондан учирилган иккита дронни йўқ қилди

Расмийларга кўра, Эрон билан боғлиқ можаро бошланганидан буён 551 та ракета ва 2265 та дрон зарарсизлантирилган.

custom img

Ҳайдар Алиев белгилаб берган йўл

10 май — Озарбайжон халқининг умуммиллий лидери Ҳайдар Алиев таваллуд топган кун. У мамлакатни оғир синовлардан олиб чиқиб, мустақил ва қудратли давлат барпо этиш йўлида тарихий хизматлар қилган сиёсий арбоб сифатида ёдга олинмоқда.

custom img

АҚШда “Аллигатор Алкатраз” қамоқхонаси ёпилиши мумкин

Марказ ҳукуматга кунига 1 миллион доллардан ортиқ харажат келтираётгани қайд этилди.

custom img

Германия аэропортлари рейслар оммавий бекор қилиниши мумкин

Ёз мавсумида парвозларнинг тўхташи 20 миллион йўловчига таъсир кўрсатиши мумкин.

custom img

Эрон Можтабо Хоманаийнинг жароҳатлари ҳақида илк бор маълумот берди

АҚШ давлат раҳбарининг қиёфаси бузилгани даъво қилинди.

custom img

Эпштейннинг акаси “ўз жонига қасд хати”ни қалбаки деб атади

Марк Эпштейн судда тақдим этилган ёзувга эътироз билдирди.

custom img

Россия ва Украина уч кунлик сулҳ тузди

Ушбу ташаббус АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан илгари сурилган.

custom img

АҚШ Кубага қарши санкцияларни кучайтиради — Рубио

Санкциялар Трамп томонидан имзоланган янги фармон асосида кучайтирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"