1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп ўз сайловолди кампанияси учун 72 миллион доллардан кўпроқ маблағ тўплади

Трампнинг республикачилар партияси тарафдорлари орасидаги позицияси айблов хулосалари фонида мустаҳкамланмоқда.

Трамп ўз сайловолди кампанияси учун 72 миллион доллардан кўпроқ маблағ тўплади

 

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ўзининг қайта сайланиш кампанияси учун 72 миллион доллардан кўпроқ маблағ йиғишга муваффақ бўлди, бу унинг республикачи рақибларидан бир неча баробар кўпдир. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги АҚШ Федерал сайлов комиссияси маълумотларига таяниб хабар берди.

 

Унга кўра, Американинг собиқ раҳбари июль ойи охиригача 72,6 миллион доллар хайрия тўплаган, 61 миллион долларни эса 2022 йил ноябрида президентлик пойгасида иштирок этишини эълон қилганидан кейин олган. Шу билан бирга, Флорида губернатори Рон Десантис ҳозиргача бор-йўғи 17,2 миллион долларга яқин, АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Никки Хейли эса 13,9 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлган. Трамп даврида бу лавозимни эгаллаган АҚШнинг собиқ вице-президенти Майк Пенс 888 минг долларгина маблағ жамғарган.

 

Донорлар сони бўйича ҳам Трамп етакчилик қилмоқда – 450 мингга яқин киши республикачилар етакчисига турли миқдорда хайрия ўтказган. Энг яқин таъқибчи Десантиснинг бу кўрсаткичи 86 минг атрофида. Шу билан бирга, Трамп кампаниясига хайрия қилганларнинг 92 фоизи, Bloomberg таъкидлашича, президентлик пойгасининг бошқа иштирокчиларини молиявий қўллаб-қувватламаган.

 

CBS ва YouGov компаниялари томонидан 16-18 август кунлари ўтказилган сўров натижаларига кўра, Трампнинг республикачилар партияси тарафдорлари орасидаги позицияси айблов хулосалари фонида мустаҳкамланмоқда. Социологик тадқиқот натижаларига кўра, респондентларнинг 62 фоизи Трампни Республикачилар партияси президентлигига номзод сифатида танлаймиз, деб жавоб берган. Иккинчи ўринда 16% овоз билан Флорида губернатори Рон Десантис. Шу тариқа, Трамп ва унинг асосий рақобатчиси ўртасидаги фарқ 46 фоиз пунктни ташкил қилди. Июль ойига нисбатан бу кўрсаткич 8 фоиз пунктга ошган.

 

АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йил ноябрида бўлиб ўтади. АҚШнинг амалдаги президенти, демократ Жо Байден апрель ойида қайта сайланиш ниятида эканини айтганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика