Жаҳон

Трампга Капитолийга ҳужум иши бўйича айблов қўйилди

Трамп 2020 йилги сайловда Байденга ютқазганини билган, бироқ ҳокимиятда қолишни хоҳлагани учун ўзининг ғалабаси ҳақида ёлғон даъволарни тарқатган ва натижаларни аниқлаш жараёнига аралашишга уринганликда айбланмоқда.

Трампга Капитолийга ҳужум иши бўйича айблов қўйилди

 

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампга нисбатан 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб кириш билан боғлиқ жиноий иш бўйича расман айблов эълон қилинди. Бу махсус мустақил маслаҳатчи Жек Смит томонидан эълон қилинган ҳужжатдан маълум бўлди. Федерал Катта ҳакамлар ҳайъати айбловни қўллаб-қувватлаш учун овоз берган.

 

Қайд этилишича, Трамп тўртта моддада айбланмоқда: давлатни алдаш мақсадида фитна уюштириш, расмий жараёнга тўсқинлик қилиш, расмий жараёнга тўсқинлик қилишга уриниш ва ҳуқуқларни бузиш учун тил бириктириш. Прокурорларга кўра, Трамп ўзининг Жо Байден устидан ғалаба қозонгани ҳақидаги айбловлар ёлғон эканлигини билган, бироқ у бу ҳаракатлари билан Америка жамиятида «ишончсизлик ва ғазабнинг кескин муҳитини» яратиш ва «сайлов жараёнига жамоатчилик ишончини сусайтириш» учун амалга оширган, дея хабар беради Reuters.

 

Ҳужжатда Трамп, прокурорларга кўра, сайловда “мағлубиятга учраганига қарамай, ҳокимиятда қолишга қатъий қарор қилгани” очиқ айтилади, деб ёзади The New York Times.

 

Бундан ташқари, собиқ президент билан бирга исм-шарифлари ошкор этилмаган олти киши, жумладан, адвокатлар «сохталаштириш ҳақидаги асоссиз даъволарни тарқатганлик» учун айбланган. Айблов хулосасида Смитнинг таъкидлашича, Трамп бу чиқишларни «ақлдан озган» деб атаган, лекин уларни тарқатишда иштирок этган.

 

Шунингдек, нашрнинг ёзишича, 3 август куни Трамп Вашингтон полициясига таслим бўлиши ва эҳтиёт чорасини белгиловчи судья ҳузурига чиқиши керак.

custom img

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Масъуд Пезешкиян Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

У Нахчивон ҳодисасида Эрон алоқадор эмаслигини маълум қилди ва воқеа текширилиши таъкидлади.

custom img

Жанубий Кореядаги заводда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ишчини юк кўтарувчи техника уриб юборгани маълум қилинди.

custom img

Эронда Можтаба Хоманаий янги Олий раҳбар этиб сайланди

Экспертлар кенгаши қарорига кўра, у мамлакатнинг учинчи Олий раҳбари сифатида расман тасдиқланди.

custom img

Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт қолмайди — Трамп

АҚШ президенти Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйилмаслигини ҳам таъкидлади.

custom img

Самарқандда кадастр ходими, Сурхондарёда собиқ солиқчи пора билан ушланди

Кадастр ходими ер учун кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 2,5 минг доллар, солиқ инспектори фермер масаласини судда ҳал қилиб бериш эвазига 10 млн сўм олаётганда қўлга олинган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроилни кимёвий урушда айбламоқда

АҚШ ва Исроилнинг ёқилғи омборларига қилган ҳужумлари тинч аҳолига қарши кимёвий уруш деб баҳоланди.

custom img

Саудия Арабистонида турар-жой биносига снаряд тушди: ҳалок бўлганлар бор

Қурбонлар Бангладеш ва Ҳиндистон фуқаролари экани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"