Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлиги Трампнинг Шимолий Корея “ядровий куч” эканлиги ҳақидаги сўзларидан ғазабланди.
Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Доналд Трампнинг Шимолий Корея ядровий куч эканлиги ҳақидаги сўзларини қоралади. Бу Сеул ва Вашингтон ўртасидаги кейинги муносабатлар ҳақидаги хавотирни уйғотди.
“Шимолий Кореянинг ядросизланиши халқаро ҳамжамият, жумладан, Жанубий Корея ва АҚШ амал қиладиган доимий тамойил бўлиб қолмоқда”, деди Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Департамент Шимолий Кореяни ядровий қуролга эга давлат сифатида тан олинмаслиги кераклигини таъкидлади.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Г7 давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Шимолий Кореянинг ракета синовларини қоралаб, Пхенян ўзининг ноқонуний ядровий ва ракета арсеналини доимий равишда мустаҳкамлашда давом этаётганини айтишганди. Г7 давлатлари Пхеняндан ядро қуроллари, ядровий дастурлар, оммавий қирғин қуроллари ва баллистик ракеталар билан боғлиқ барча бошқа дастурлардан бутунлай воз кечишни талаб қилиб, Корея яриморолини тўлиқ ядросизлантиришга чақирди.
Илгари АҚШ Россияни ягона тенг ҳуқуқли “ядровий душман” деб атаган эди.
Комила Одилова тайёрлади


