Сиёсат

Трампнинг “Тинчлик кенгаши”: Ғазо баҳонасида БМТга муқобил куч маркази шаклланмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо сектори бўйича янги халқаро сиёсий механизм — “Тинчлик кенгаши”ни шакллантириш ташаббуси билан чиқди. Ахиос нашрининг америкалик расмийга таяниб хабар беришича, Трамп мазкур кенгашга жами 58 нафар давлат етакчисини таклиф қилган.

Трампнинг “Тинчлик кенгаши”: Ғазо баҳонасида БМТга муқобил куч маркази шаклланмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо сектори бўйича янги халқаро сиёсий механизм — “Тинчлик кенгаши”ни шакллантириш ташаббуси билан чиқди. Ахиос нашрининг америкалик расмийга таяниб хабар беришича, Трамп мазкур кенгашга жами 58 нафар давлат етакчисини таклиф қилган.

 

 

Бу ҳолат ташаббуснинг нафақат Яқин Шарқ, балки кенгроқ геосиёсий ҳудудларни ҳам қамраб олишга қаратилганини кўрсатади.

 

Кенгаш низомига кўра, аъзо давлатлар етакчилари йилига бир марта йиғилади ва ушбу йиғилишга АҚШ президенти раислик қилади. Энг эътиборли жиҳати шундаки, кенгаш раиси — яъни АҚШ президенти — деярли чекланмаган ваколатларга эга бўлади. У исталган қарорга вето қўйиши, кенгашга қайси давлатлар аъзо бўлиши ёки қайсилари аъзоликдан четлатилишини бир томонлама белгилаши мумкин.

 

Доимий аъзоликни истаган давлатлар учун белгиланган талаб эса янада баҳсли: улар 1 миллиард АҚШ доллар тўловни амалга ошириши лозим. АҚШ маъмурияти бу маблағлар “Ғазони тиклашга йўналтирилиши”ни ваъда қилмоқда. Бироқ сиёсий доираларда бу тўлов хайрия ёки гуманитар ёрдамдан кўра, давлатнинг ушбу форматга содиқлигини кўрсатувчи сиёсий мажбурият сифатида баҳоланмоқда.

 

Кимлар таклиф қилинди, кимлар рад этди?

 

“Тинчлик кенгаши”га қўшилиш таклифи Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ҳамда Арманистон бош вазири Никол Пашинянга ҳам юборилган. Озарбайжон ушбу таклифни олган-олмагани ҳозирча расман тасдиқланмаган.

 

Айрим манбаларга кўра, Озарбайжон ва Франция таклифни олган, бироқ уни қабул қилмаган. Франция расмийлари Трамп ташаббусига ҳозирча қўшилмаслигини очиқ маълум қилди. Европанинг яна бир қатор давлатлари ҳам бу тузилмани БМТ Хавфсизлик кенгашига рақобат яратишга уриниш сифатида баҳолаб, жиддий шубҳа билдирган.

 

Манбаларга кўра, Трамп Давосда бўлиб ўтадиган Жаҳони Иқтисодий форумида “Тинчлик кенгаши” ваколатлари кенгайтирилишини эълон қилиши кутилмоқда. Агар бу режалар амалга ошса, тузилма фақат Ғазо сектори билан чекланиб қолмай, “Бутунжаҳон тинчлик кенгаши” сифатида фаолият юритиши мумкин.

 

Айрим иттифоқчилар бу ташаббусни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик кенгашига муқобил механизм яратиш йўлидаги навбатдаги қадам сифатида баҳоламоқда.

 

Трамп томонидан “Тинчлик кенгашига” таклиф этилган 58 та мамлакатнинг аниқ рўйхати ҳали эълон қилинмади. Бироқ Ғарб медиасида кимлар таклиф этилгану, кимлар рад этгани ҳақида ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Таклиф этилганлар орасида Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари ҳам бор. Манбаларга кўра, ҳар икки давлат раҳбари Трампнинг таклифини қабул қилган.

 

 

Оқ уй позицияси ва Европа билан кескинлик

 

Трамп Франция президенти Эммануэл Макронни кескин танқид қилди. У Францияни кенгашга қўшилишга ундаш мақсадида француз винолари ва шампанларига 200 фоизлик бож жорий этилиши мумкинлигини айтди. Трамп, шунингдек, кенгашда “барибир Макронни ҳеч ким хоҳламаслиги”, чунки у “тез орада лавозимидан кетиши”ни ҳам таъкидлади.

 

Расмий баёнотларда “Ғазони тиклаш” асосий мақсад сифатида кўрсатилаётган бўлсада, “Тинчлик кенгаши” кўпроқ АҚШ марказли янги сиёсий архитектура сифатида намоён бўлмоқда. Бу тузилма халқаро ҳуқуқ ва тенглик тамойилларига эмас, балки молиявий имконият, сиёсий садоқат ва куч омилига таянади.

 

Агар мазкур модель кенгайиб, доимий тус олса, у халқаро муносабатларда муҳим бурилиш ясаши мумкин. Бу эса БМТ етакчилигидаги анъанавий кўп томонлама тизимдан узоқлашиб, кучли давлатлар томонидан бошқариладиган янги формат шаклланишига олиб келиши эҳтимолини кучайтиради.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Нахчивондаги дрон ҳужуми масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон томони мазкур ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият кескинлиги ва ҳудуддаги хавфлар муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон ва БАА етакчилари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Мулоқот давомида минтақада тинчликни сақлаш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири ва етакчи молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"