Жаҳон

Turkish Airlines бортида йўловчи ўз жонига қасд қилди

Ҳодиса сабаб самолёт Жазоирга фавқулодда қўнган.

Turkish Airlines бортида йўловчи ўз жонига қасд қилди

 

Истанбулдан Марокашга учаётган Turkish Airlines самолёти бортидаги йўловчи ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Haber7 хабар берди.

 

Ҳодиса сабабли самолёт Жазоирга фавқулодда қўнган. Хорижлик йўловчи ҳожатхонага кириб, устидан қулфлаб, узоқ вақт чиқмагач бу борт кузатувчиларини шубҳага солган. Самолёт ходимлари эшикни бузишга мажбур бўлган.

 

Стюардессалар ва самолётда бўлган шифокор ҳожатхонадан ҳушсиз ҳолатда олиб чиқилган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Жазоирга мажбурий қўнишдан сўнг аэропортга келган шифокорлар йўловчининг ўлганини маълум қилган.

 

Бортдаги ҳодиса ўз жонига қасд қилиш (суицид) сифатида баҳоланган.

custom img

Украина нега WB'га зарба бермоқда?

Украина Россиянинг “Wildberries” омборига кетма-кет бир неча бор зарба бергани ҳақида интернетда тарқалган видео ва хабарларга кўзингиз  тушган бўлиши мумкин. Хўш, нега Украина бу ерга зарба бермоқда?

custom img

Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда силжиш борлигини билдирди

Қатар, Покистон ва Уммон АҚШ ҳамда Эрон ўртасида таклифлар алмашинуви ва музокараларни йўлга қўйиш устида ишламоқда.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пуллик электрон кириш рухсатномаси жорий этилиши мумкин

Тўловлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш харажатларини қоплашга йўналтирилади.

custom img

Қирғизистонда одам жасадини куйдириш тақиқланди

Крематорийлардан фақат тиббий биологик чиқиндиларни йўқ қилиш мақсадида фойдаланишга рухсат этилди.

custom img

“Исроил билан музокаралар фақат хўрликка олиб келади” – Ҳизбуллоҳ

Исроил қўшинлари Ливан ҳудудини тарк этмагунча ва ҳужумлар тўхтамагунча музокаралар бўлмаслиги билдирилди.

custom img

Жанубий Кореяда жазирама оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Мамлакат жануби-шарқида ҳаво ҳарорати 42,5 даражани ташкил этиб, 122 йиллик метеорологик кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

custom img

Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина Ташқи разведка хизматига раҳбар бўлди

У Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида қрим-татар оиласида туғилган.

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари бўйича 375 киши қўлга олинди

Уларнинг 142 нафари вояга етмаганлар эканлиги маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"