Ўзбекистон

Туркия – Ўзбекистон йўналишида ташкил этилган илк поезд Тошкентга етиб келди

Мазкур йўналиш бўйича яна 250 дан ортиқ вагон келиши кўзда тутилган.

Туркия – Ўзбекистон йўналишида ташкил этилган илк поезд Тошкентга етиб келди

 

Туркиядан Ўзбекистонга биринчи марта йўналиши ташкил этилган илк юк поезди Тошкентга етиб келди. Тантанали маросимида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси Х.Хасилов, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекар ҳамда Туркия темир йўллари вакиллари иштирок этди.

 

2022 йил ноябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ТДТ президентларининг саммити доирасида янги транспорт транзит коридорларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича келишувга эришилган эди. Ушбу келишув натижасида Тошкентга Туркиянинг Измир шаҳридаги “Гумруҳ” станциясидан 40 та вагондан иборат биринчи юк поезди етиб келди.

 

Қайд этиш жоизки, ушбу поезд “Туркия – Эрон – Туркманистон – Ўзбекистон” йўналишида дастлабки юк поезди ҳисобланади. Ҳозирда ушбу йўналиш бўйича яна 250 дан ортиқ вагон келиши режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, ташкил қилинган йўналиш катта ривожланиш салоҳиятига эга бўлиб, Ўзбекистон юкларини халқаро йўналишларда ташиш учун қўшимча йўналиш ҳисобланади. Шунингдек, тадбиркорлар учун Ўзбекистондан Туркияга экспорт юкларини жўнатишда ҳамда импорт юкларини олиб келишда энг тез ва қулай йўналишлардан биридир.

 

Ушбу амалга оширилаётган ишлар минтақадаги мавжуд транспорт-коммуникация тармоқлари ва инфратузилмасидан самарали фойдаланишга, шунингдек, ташқи савдо юкларини асосий жаҳон ва минтақавий бозорларга ташиш учун вақт ва молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтиришга имкон беради.

custom img

“Атиргул” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Маросимда уюшмага янги қабул қилинган 25 нафар аёл журналистга ҳам аъзолик гувоҳномалари топширилди.

custom img

63 ва 58 ёш: пенсия ёши ўзгарадими?

Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф қилинмоқда.

custom img

Ўзбекистон дипломи Европага йўл очадими?

Ўзбекистонда олий таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш кўлами кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон ва БМТ Туризм: 2027 йил халқаро очилиш маросими Тошкентда ўтказилади

Ўзбекистон ва БМТ барқарор туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтиради.

custom img

Бухородаги нефть омборида ёнғин: 3 фуқаро жароҳатланди

Ёнғин оқибатида омбордаги битта ёқилғи резервуари ёниб, зарарланган.

custom img

Ҳарбий хизмат олдидан тиббий текширув: наркотик истеъмоли махсус тест орқали аниқланади

Ижобий натижа қайд этилган ёки намуна топширишдан бош тортганлар ҳарбий-тиббий кўрикка қўйилмайди.

custom img

Хоразмда 15 ёшли йигит “Жигули”да ЙПХ ходимлари билан “қувлашмачоқ ўйнади”

ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттирган ҳайдовчи тўхтатилиб, унинг отасига маъмурий баённома расмийлаштирилди.

custom img

Дам олиш кунлари мажбурий иш: бўлим бошлиғи ходимларни мажбуран ишга жалб қилди

Ҳолат юзасидан мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима солинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"