Ўзбекистон

“Атиргул” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Маросимда уюшмага янги қабул қилинган 25 нафар аёл журналистга ҳам аъзолик гувоҳномалари топширилди.

“Атиргул” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси ва Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида хотин-қиз журналистлар ўртасида ўтказилган “Атиргул” кўрик-танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Танлов журналистика соҳасида фаолият юритаётган аёлларнинг касбий маҳорати, ижодий изланишлари ва жамият ҳаётидаги фаоллигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

 

 

Кўрик-танловнинг 12 та номинацияси бўйича ғолиблар тақдирланди. Иштирокчиларнинг ижодий ишлари мазмуни, долзарблиги, касбий маҳорати ва янгича ёндашуви асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

 

 

Тадбир давомида Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига янги қабул қилинган 25 нафар аёл журналистга аъзолик гувоҳномалари ҳам топширилди.

 

 

Ташкилотчиларга кўра, “Атиргул” танлови аёл журналистларнинг ижодий салоҳиятини намоён этиш, илғор тажрибаларини оммалаштириш ҳамда касбий ҳамкорлик ва тажриба алмашиш учун имконият яратишга хизмат қилади.

 

 

Бугунги кунда журналистика тезкорлик билан бир қаторда чуқур таҳлил, замонавий технологиялардан фойдаланиш ва янги ижодий ёндашувларни талаб қилмоқда. Шу нуқтайи назардан, танлов хотин-қиз журналистларнинг ушбу йўналишлардаги ишларини рағбатлантиришга қаратилган.

 

Тақдирлаш маросимида танлов ғолиблари ва янги уюшма аъзоларига муваффақият тилаклари билдирилди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.